Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон президенти соғлиқни сақлаш вазирини истеъфога чиқарди

Тожикистон президенти соғлиқни сақлаш вазирини истеъфога чиқарди

Насим Олимзода.

Фото: «Currenttime.tv»

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзодани истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Currenttime.tv» хабар берди.

Президент фармонида Насим Олимзода «бошқа ишга ўтгани муносабати билан» вазифасидан озод этилгани кўрсатилган.

«Истиқлол» тиббиёт маркази директори ҳамда Тожикистон давлат тиббиёт университети умумий жарроҳлик кафедраси профессори, 54 ёшли Жамолиддин Абдуллозода Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Насим Олимзода Тожикистон ССВ раҳбари сифатида 2017 йил январидан иш бошлаганди, бунгача шу вазирликда ўринбосар лавозимида ишлаган.

Тожикистонда коронавирус аниқланган беш кун ичида беморлар сони 293 нафарга етиб, беш нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг