Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Токиода ёғочдан 70 қаватли осмонўпар бино қурилади

Токиода ёғочдан 70 қаватли осмонўпар бино қурилади

Фото: «Hi-News»

Япониянинг «Sumitomo Forestry» компанияси ўтган йили Токиода ёғочдан 70 қаватли осмонўпар бинони қуришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. Куни кеча эса компания мазкур қурилишнинг батафсил маълумотлари билан бўлишди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, компания қурилиш учун салкам 5,5 миллиард доллар сарфлайди ва унга 185000 метр куб ёғоч ишлатади, деб хабар берди «Hi-News».

Баландлиги 350 метр бўлган осмонўпар бино ёғочдан қурилган дунёдаги ягона иншоот ҳисобланади. Ҳозирда Японияда ёғочдан қурилган уйларнинг максимал баландлиги етти қаватдан ошмайди. Шу сабабли лойиҳа ўзига хос ҳисобланади. Осмонўпар бинонинг конструкцияси пўлат каркаслар билан мустаҳкамланади — бу эса уни зилзилага бардошлилигини оширади.

Офислар, меҳмонхона ва квартиралар жойлашган бинонинг умумий майдони 450 000 квадрат метрни ташкил этади. Лойиҳа муаллифлари иншоот ичини декоратив шаршаралар ва ёнғинга бардошли ўсимликлар билан безашни режа қилган. Мазкур осмонўпарга ишлатиладиган ёғоч «Sumitomo Forestry» томонидан қуриладиган стандарт уйларнинг саккиз мингтасига етган бўларди.

Лойиҳани 2041 йилда ниҳоясига етказиш мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг