Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўпаланг дарёсидан 14 ёшли қизнинг жасади топилди

Тўпаланг дарёсидан 14 ёшли қизнинг жасади топилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Афросиёб» маҳалласида яшаб келган 2012 йилда туғилган Ф.М. (қиз) Тўпаланг дарёсида чўкиб, ҳалок бўлди.

Туман прокуратураси томонидан, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси терговга қадар текшириш давомида, жорий йилнинг 15 май куни дарёнинг Денов тумани «Иттифоқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан, тан жароҳатларисиз топилган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида марҳуманинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши, механик асфиксия оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг