Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазода Исроил армияси билан тўқнашувда 17 фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил армияси билан тўқнашувда 17 фаластинлик ҳалок бўлди

Фото: «edition.cnn.com»

Бугун, 31 март куни Ғазо секторида Исроил армияси билан тўқнашувда 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 1400 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фаластиннинг БМТдаги вакили Риёд Мансур маълумотига асосланиб, «CNN» расмий сайти хабар қилмоқда.

Исроил расмийларининг маълум қилишича, ўн минглаб фаластинлик намойишчилар Исроил ва Ғазо сектори чегарасида Исроил қуролли кучлари билан тўқнаш келган. Фаластинликлар намойиши «Қайтариш марши» деб номланган. Чегара девори бўйлаб Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар тўқнашгач, вазият қонли тус олган.  Жароҳатланганларнинг кўпчилиги ёш йигитлар эканлиги маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг