Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент куни» қачон нишонланади? Ҳоким жавоб берди

«Тошкент куни» қачон нишонланади? Ҳоким жавоб берди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимиятида шаҳардаги қурилишлар ва коммунал хизматлар сифатининг яхшиланиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Учрашувда дунёнинг йирик шаҳарларида бўлгани каби «Тошкент куни»ни белгилаш ва нишонлаш масаласи бўйича савол берилди. 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, «Тошкент куни»ни нишонлаш режаси бор, аммо аниқ куни ҳали белгиланганича йўқ. Бу санани жорий этишдан аввал шаҳарда анча ишларни қилиб улгуриш керак. 

«Бу масалани кўп ўйладик. Биласизми, қилсак энг яхшисини қилайлик. Бу юзаки бир байрам бўлишини, юзаки нишонланишини хоҳламаймиз. У йилнинг қайси пайтида бўлади, жазирамадами, энг чиройли фаслдами, аниқ тўхтамга келмадик. Хуллас, нишонласак энг яхши пайт нишонлайлик. Худди Мустақиллик байрами ёки Наврўздек эсда қоларли байрам бўлсин»-,деди Ортиқхўжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг