Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент минтақанинг янги молия ва IT хабига айланмоқда

Тошкент минтақанинг янги молия ва IT хабига айланмоқда

Дунёдаги мураккаб геосиёсий вазиятда йирик халқаро компаниялар янги, барқарор ва хавфсиз бозорларни қидирмоқда. Бу Ўзбекистон учун тарихий имкониятдир.

Жорий йилда 50 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун пойтахтимизда иккита йирик халқаро лойиҳа ишга туширилмоқда. 

Тошкент халқаро молия маркази: Сингапур, Лондон ва Дубай каби жаҳоннинг етакчи молия марказлари қаторидан жой олиш мақсад қилинган. Ушбу марказда хорижий инвесторлар талаб қилаётган халқаро стандартлардаги ҳуқуқий режим, солиқ имтиёзлари ва тўлиқ шаффоф бизнес муҳити яратилади.

Рақамли технологиялар халқаро маркази: Замонавий офис бинолари тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, эндиликда бу ерга дунёнинг етакчи IT ва технологик компаниялари жамаланади ҳамда улар учун барча зарур шароитлар яратилади.

2030 йилгача мазкур марказ орқали 1 мингтагача компанияни жалб этиш, 300 мингдан зиёд иш ўрни яратиш ва 5 млрд долларлик экспорт салоҳиятига чиқиш мақсади белгиланган. Қатор йирик халқаро технологик компаниялар ушбу ташаббусга қизиқиш билдирган.

Бундан ташқари, сармояларни кўпайтириш мақсадида ҳалол хизматларни (омонат, насия, шерикчилик, ижара) қамраб олувчи исломий молия тизими йўлга қўйилмоқда. Янги тизимда насия товар устамасига ҚҚС ҳисобланмайди ва омонат даромадлари солиққа тортилмайди. Ишончли назоратни таъминлаш мақсадида эса банклар қошида махсус Исломий молия кенгашлари ташкил этилади.

Мазкур марказларнинг ишга туширилиши юртимиз иқтисодиётига юзлаб йирик хорижий компаниялар ва миллиардлаб доллар сармояларни олиб келади. Бу эса минглаб янги иш ўринлари, юқори маошлар ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши деганидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг