Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессорлари ақлли агрометеорологик станцияларни тақдим этишди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессорлари ақлли агрометеорологик станцияларни тақдим этишди

Фото: «Инҳа»

Университет профессорлари Жасурбек Хўжаев ва Сарвар Абдуллаев атроф-муҳитнинг турли параметрларини онлайн мониторинг ва таҳлил қилиш учун ақлли ечимларни тақдим этдилар.

«OXUS-2» об-ҳаво станцияси атроф муҳитга оид метеорологик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, барча маълумотларни реал вақтда сақлаш ҳамда таҳлил қилиш имконини беради. Об-ҳаво станцияси ҳаво ҳароратини, нисбий намлик, ифлосланиш, тезлик ва йўналишини, атмосфера босимини, тупроқ намлигини ва ҳоказоларни автоматик равишда ўлчайди. Қуёш энергиясида ишлайдиган об-ҳаво станцияси атроф-муҳит маълумотларини тўплаб, булутли тизим асосида фермерлар учун уларни онлайн ва офлайн равишда намойиш этади ва SMS-хабарлар ёрдамида агрономларни касаллик ёки зараркунандаларнинг тарқалиши тўғрисида хабардор қилиш имконини беради. Анъанавий об-ҳаво станциялари моделлари жуда кўп сонли қўшимча қурилмалардан иборат булиб, ўрнатиш жараёнида ошиқча вақт ва меҳнат талаб қилади.


«OXUS-2» технологиялари агрономларнинг ишини енгиллаштиради, иш жараёнини оптималлаштиради, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тадқиқотларнинг кунлик вазифаларини анча самарали бажаришга ёрдам беради. Шунингдек, маълумотларидан фойдаланиб агрономлар танланган ҳудудда касалликлар ва зараркунандаларнинг тарқалишини прогноз қила олишади.

Айни пайтда олтита маҳаллий стандартдаги агрометеорологик станциялар ўрнатилиб, ишга туширилди ва жорий йил охирига қадар Фарғона водийси ҳудудларида фермерлар учун яна 9та агрометеорологик станцияни ўрнатиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг