Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент — Сирдарё йўлида янги турдаги фоторадарларга энг кўп тушган ҳайдовчилар рўйхати

Тошкент — Сирдарё йўлида янги турдаги фоторадарларга энг кўп тушган ҳайдовчилар рўйхати

Фото: «Gazeta.uz»

Жорий йил февраль ойи бошидан «Олмаота – Бишкек –Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадар ускуналари ўрнатилиб, синов режимида ишга туширилган эди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан мазкур ҳудудда энг кўп қоидани бузиб, белгиланган тезлик талабига мунтазам амал қилмай келган ҳайдовчилар машинаси маркасини, давлат рақами ва жарима миқдори рўйхатини эълон қилди, деб хабар берди «ЎзА».

Унга кўра:

  1. «Lacetti» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 А 9?? РA) эгаси 7 маротаба, 6 миллион 372 минг 880 сўм миқдорида.
  2. «Lacetti-2» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 9?? FBA) эгаси 7 маротаба, 3 миллион 617 минг 40 сўм жарима миқдорида.
  3. «Cоbalt» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 01 F 8?? AB) эгаси 8 маротаба, 3 миллион 444 минг 800 сўм миқдорида.
  4. «Nexia» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 30 J 4?? EA) эгаси 6 маротаба, 3 миллион 100 минг 320 сўм миқдорида.
  5. «Nexia» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 F 0?? CA) эгаси 6 маротаба, 2 миллион 411 минг 360 сўм миқдорида.
  6. «Lacetti» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 4?? ТТА) эгаси 7 маротаба, 1 миллион 894 минг 640 сўм миқдорида.
  7. «Cоbalt» русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 8?? JAA) эгаси 6 маротаба, 1 миллион 33 минг 440 сўм миқдорида.

Уларга нисбатан кўрсатилган миқдорда жарима ундирилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг