Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент туманидаги ички йўллар таъмири учун 3,5 млрд маблағ ажратилди

Тошкент туманидаги ички йўллар таъмири учун 3,5 млрд маблағ ажратилди

Тошкент вилояти ҳокими Тошкент тумани ҳамда Чирчиқ шаҳридаги йўлларни таъмирлаш харажатлари учун Вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошига шаклланадиган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 5,3 млрд сўм маблағ ажратди.

Ҳоким фармойишига кўра, ажтилган маблағларнинг 3,5 млрд сўми Тошкент туманининг 9 та ички кўчаларини жами 11,5 км узунликдаги таъмирталаб қисмини таъмирлаш учун ишлатилади. Қолган 1,8 млрд сўм эса Чирчиқ шаҳридаги Ҳарбий полигонга олиб борувчи йўлнинг таъмирлаш ишларини якунига етказиш харажатлари учун сарфланади.

Ушбу маблағларнинг белгиланган тартибда мақсадли сарфланиши устидан эса вилоят «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат муассасаси (Н.Тоғайназаров), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси вилоят бошқармаси (О.Одилов) ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсуновлар тегишли назоратни ўрнатадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг