Тошкент вилоятидаги кафеда 4 млрд сўмлик электр ўғирлангани аниқланди
Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «M.F.» МЧЖ раҳбари А.А. ва бошқалар Оҳангарон шаҳри «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter