Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида жиноий гуруҳнинг 12 жинояти фош этилди

Тошкент вилоятида жиноий гуруҳнинг 12 жинояти фош этилди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими тезкор ходимлари «чорва ўғирлашга ихтисослашган» жиноий гуруҳнинг 12 жиноятини бир вақтда фош этди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Улар 7 та маҳаллада аҳолининг 12 бош молларини ўғирлаган. Жумладан, навбатдаги тадбир давомида «Дархон» маҳалласи ҳудудидан уч нафар номаълум шахслар шу ерда яшовчи фуқарога тегишли, тахминий нархи 7 миллион сўм бўлган бир бош қора молни ўғирлаб кетаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Ушланган шахслар – Ўрта Чирчиқ тумани «Майрамкўл» маҳалласида яшовчи 26 ёшли, А.Т. ва унинг шериклари 25 ёшли Ш.Ш. ҳамда 36 ёшли Ш.Ш лар эканлиги, улар жиноятларни пухта режа асосида май, август ва сентябрь ойларида содир этганлиги аниқланган.

Шу вақт оралиғида улар томонидан еттита маҳалла ҳудудидан ўғирланган 11 бош қора мол ва 1 бош қўчқор ашёвий далил сифатида олиниб, ўз эгаларига тилхат асосида қайтарилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «В» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг