Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил этилади

Тошкент халқаро аэропортида Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил этилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган аргентиналик Эктор Купер 6 август куни тонгда, соат 06:10да юртимизга етиб келади.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил қилинади.

Шу куни соат 15:00да Миллий олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида барча турдаги оммвий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг