Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аёл ИИБ ходимининг погонини юлиб ташлади

Тошкентда аёл ИИБ ходимининг погонини юлиб ташлади

Фото:«Xabar.uz»

Воқелик шу йилнинг 2 апрель куни пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида юз берди. Шу куни куппа-кундузида ҳеч бир заруриятсиз ва тиббий ниқобсиз кўчада юрган П. П.га (аёл, 27 ёшда) туман ИИБ профилактика инспектори Ф. Иброҳимов танбеҳ бериб, бундай хатти-ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантиради. Бунга жавобан аёл инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, аксинча, уни ҳақорат қилади. Икки ўртада юзага келган  асабий ҳолат жараёнида П. П. инспекторнинг погонини юлиб олиб, ҳатто хизматда фойдаланадиган алоқа воситасининг антеннасини синдириб ташлайди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан олиб борилган тегишли процессуал ҳаракатлар натижасида  аёлга нисбатан ЖК (Жиноят кодекси)нинг 219-моддаси ( хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига  фаол қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг