Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Буюк Британия билан ҳамкорликда «NCUK Foundation Tashkent» таълим муассасаси очилди

Тошкентда Буюк Британия билан ҳамкорликда «NCUK Foundation Tashkent» таълим муассасаси очилди

Фото: Ёшлар медиа маркази

Мирзо Улуғбек туманида Буюк Британиянинг «NCUK FOUNDATION» консорциуми филиали бўлган «NCUK Foundation Tashkent» нодавлат таълим муассасасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Буюк Британия қироллигининг расмий вакиллари, мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, олимлар, мутахассислар ва талабалар иштирок этди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилнинг январь ойида Буюк Британиянинг «British Education» халқаро таълим ташкилоти таъсисчилигида Ўзбекистонда ташкил этилган «Вritish Foundation Tashkent» нодавлат таълим муассасаси томонидан ҳалқаро таълим стандартлари асосида 50 нафарга яқин коллеж, академик лицей ва мактаб битирувчиларига «Foundation» дастури бўйича таълим бериш бошланди.

Барча ўқув жараёнлари Буюк Британиядан ташриф буюрган малакали мутахассислар томонидан инглиз тилида ўқитилмоқда. Эътиборли томони шундаки, мазкур таълим муассасасида қўшни давлатлардан келган талабалар ҳам таҳсил оляпти.

Талабалар «NCUK FOUNDATION» дастури асосида инглиз тили, метематика, бизнес ва экономика фанларидан 6 ой давомида билим олади ва Буюк Британиядаги 16 та олий таълим муассасаларидан ўзлари хоҳлаган университетларга имтихонларсиз имтиёзли ўқишга кириш учун йўлланма берувчи сертификатга эга бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг