Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда катта лейтенант Н.Бобомуротов хизмат вақтида ҳалок бўлди

Тошкентда катта лейтенант Н.Бобомуротов хизмат вақтида ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 00.50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов, туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Н.Бобомуротов воқеа жойида вафот этган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг