Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда кредит учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар қўлга олинди

Тошкентда кредит учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан «L.M.S» МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро Д.И. «F.R» МЧЖ раҳбари С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ «Ипотекабанк»нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилган. Ушбу хизмати эвазига эса 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Д. И. талаб қилинган маблағни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг