Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Вестминстер халқаро мактаби очилади

Тошкентда Вестминстер халқаро мактаби очилади

Фото: «UzNews.uz»

Тошкентда Вестминстер халқаро мактабини очиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Халқаро мактабнинг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида:

  • иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароит яратиш, ўқувчиларнинг илмий, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини очиш;
  • гуманитар, табиий ва аниқ фанлар бўйича чуқур таълим, ўқувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини мукаммал ўзлаштириши, ижодий ғояларини ривожлантириши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • ўқувчиларнинг касбга йўналтирилиши, уларнинг етакчилик ва нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш ва ҳоказолар белгиланган.

Ушбу халқаро мактабдаги таълим, лойиҳага мувофиқ, инглиз тилида ва пулли-шартнома асосида ташкил этилади. Хорижий таълим муассасалари билан биргаликда ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилади.

Вестминстер халқаро мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим ҳужжати (сертификат, аттестат) билан бир қаторда халқаро даражадаги (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) диплом берилади. Бу диплом битирувчиларга хорижий олий ўқув юртларига ўқишга кириш имконини беради. Талабаларни мактабга қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг