Тошкентдаги «Макро» супермаркети ертўласидаги клубда ёнғин чиқди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, бугун, 28 сентябрь куни соат 16.31да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган «MAКRO» савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган Боулинг клубида ёнғин содир бўлган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17.20да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида «Боулинг» клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter