Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ОТМга янги ректор тайинланди

Тошкентдаги ОТМга янги ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№40, 24.01.2022 й.) билан Мирзаев Баҳодир Суюнович «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар университетнинг биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети деб қайта номланганди.

Институтнинг аввалги ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзоқов ўтган йилнинг ёзида вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг