Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлди

Фото:«Kabar.kg»

2019 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида «Bahtiyor Factor» МЧЖга қарашли писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Цех ишчиси,  Т.П.(исмли аёл) куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

«Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда», дейилади ИИВ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги фермер хўжалиги дала майдонидаги ёнғинда дала қоровули ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг