Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги университетда аянчли ҳодиса содир бўлди

Тошкентдаги университетда аянчли ҳодиса содир бўлди

Фото: «Nemolchi.uz»

Nemolchi.uz лойиҳасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Лойиҳага университетнинг 3-курс талабаси мурожаат қилиб, уни декан ўринбосари ўз хонасида зўрлашга урингани, сўнг қаршилик кўрсатгани учун деразадан итариб юборганини айтади. Қиз ўз вақтида шифохонага олиб борилгани сабаб унинг жони омон қолган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг