Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри авиақатнов очилади

Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри авиақатнов очилади

Қирғизистоннинг Asman Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Иссиқкўл ўртасида янги мунтазам авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

«Uzbekistan Airports» вакили билан ўтказилган музокараларда Тошкент – Тамчи (Иссиқкўл) йўналиши бўйича биринчи рейсни 2026 йил 24 июндан бошлаш масаласи муҳокама қилинган. Қатновлар Dash 8-400 туридаги самолётларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Келгусида авиакомпания парвозлар географиясини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Жумладан, кузда Тошкент – Ўш, қишки мавсумда эса Тошкент – Қоракўл (Каракол)
йўналишларини очиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Тошкент ва Бишкек ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Томонлар Қирғизистондан Ўзбекистоннинг ҳудудий аэропортлари – Андижон, Фарғона ва Наманганга рейслар очиш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг