Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда янги президент сайланди

Туркманистонда янги президент сайланди

12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплаб, Туркманистоннинг кейинги етти йилликдаги президенти этиб сайланди.

Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

Бердимуҳамедовнинг рақиби, проректор Хидир Нуннаев 11, 06 фоиз овоз олган. Шунингдек, учинчи ўринни Мари вилояти ҳокими ўринбосари Агаджан Бекмурадов олган 7,22 фоиз. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг