Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учта робот ясаган талаба Инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади

Учта робот ясаган талаба Инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади

Достон Мардиев — Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев «Маркетинг ва реклама ADWEEK 2018» ҳафталиги доирасида ўтказилган инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

«Маркетинг ва реклама ADWEEK 2018» ҳафталиги Ўзбекистонда маркетинг ва реклама соҳасидаги кенг миқёсли тадбир ҳисобланади. Бу йил мазкур ҳафталик 2018 йил 26 февралдан 2 мартгача Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтди.

Ярмаркада Ўзбекистондаги 13 та университетнинг талабалари иштирок этишди. Иштирокчилар ўз ишланмаларини қуйидаги йўналишлар бўйича тақдим этишди: инновацион бизнес ғоялар ва лойиҳалар, АКТда инновациялар ҳамда инновацион технологиялар.

Инновацион ярмарка доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иккинчи босқич талабаси Достон Мардиев учта лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди:

— Инновацион ярмарка доирасида иккита робот тақдим этдим. Менинг биринчи роботим хўжалик учун мўлжалланган. Робот аёлларнинг ишини осонлаштириши керак, чунки у уйни мустақил равишда тозалаши мумкин. Иккинчи робот саноатда ишлатилиши мумкин. Робот юкларни ташиш учун мўлжалланган.

Шунингдек, Инновацион ярмарка доирасида Достон Мардиев инсонларга расм чизишни ўргатадиган махсус қурилмани ҳам тақдим этди.

Инновацион ярмарка ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев учинчи ўринни эгаллади. Унга ярмарканинг диплом ва ҳайкалчаси топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг