Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада қамоқхоналар сотувга қўйилди

Украинада қамоқхоналар сотувга қўйилди

Украинада расмийлар томонидан эълон қилинган қамоқхоналарнинг «катта савдоси» доирасида учта ахлоқ тузатиш муассаси ва улар жойлашган ерлар кимошди савдосига қўйилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

Аввалроқ, Украина Адлия вазири Денис Малюска жазони ижро этиш муассасаларининг «катта савдоси» бошлангани ҳақида эълон қилган эди. Ушбу савдода жами 100 дан ортиқ объектларни сотиш режалаштирилган.

«Қамоқхоналарни хусусийлаштириш доирасида яна иккита – Лвов 48-сонли колонияси ва 51-сонли Жанубий ахлоқ тузатиш колонияси кимошди савдосига қўйилган. Аукцион 2021 йил 3 июнда бўлиб ўтиши керак», деган Украина Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Лвов 48-сонли ахлоқ тузатиш колонияси икки босқичда хусусийлаштирилмоқда: биринчиси – 10,6 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулк объектлари, бошланғич баҳоси 132,7 миллион гривна (тахминан 4,8 миллион доллар);  иккинчиси – 3 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулк, унинг бошланғич нархи 3,4 миллион гривнадан (тахминан 123 минг доллар).  Ушбу колония Лвовнинг марказида жойлашган.

2020 йил июл ойи охирида Украина Адлия вазирлиги тугалланган ва бўшатилган қамоқхоналарни сотишни ўтган ёздаёқ бошлашни режалаштирган эди, аммо бу амалга ошмади. 

2021 йил феврал ойида бўлим қамоқхоналарнинг «катта савдоси» доирасида биринчи объект – Киев яқинидаги Коцюбинскийдаги ахлоқ тузатиш марказини сотувга қўйган. Объектнинг бошланғич нархи 220,2 миллион гривнани (деярли 8 миллион доллар) ташкил этган. Бироқ, Адлия вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, нарҳ кескин кўтарилиб кетганлиги сабабли ҳеч бир потенциал харидордан таклиф қабул қилинмаганлиги сабабли қайта сотувга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг