Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши энг кучли таркиб билан тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши энг кучли таркиб билан тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Уругвай терма жамоаси шу кунларда 14 июнь куни Россияда бошланадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Яна саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистонга қарши учрашувда майдонга тушадиган Оскар Табарес шогирдлари машғулотлар ўтказяпти.

Уругвай футбол федерацияси расмий сайти эълон видеода Уругвай терма жамоасининг энг кучли футболчиларини учратиш мумкин. Улар орасида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ва «ПСЖ» тўпурари Эденсон Кавани ҳам бор. Айрим хабарларга кўра, дарвозабон Фернандо Муслеро қўлидан олган жароҳат туфайли Ўзбекистонга қарши ўйнамаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси жаҳон чемпионатида «А» гуруҳидан жой олган. Улар Россия, Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан куч синашади.

Уругвай ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 8 июнь куни маҳаллий вақт билан 20:00да «Centenario» стадионида бошланади. «Sport» телеканали мазкур ўйиннинг трансляцияси ҳақида ҳозирча маълумот бергани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг