Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzauto Motors» автомобилларни етказиб бериш муддатлари 1-2 ойга чўзилиши ҳақида огоҳлантирди

«Uzauto Motors» автомобилларни етказиб бериш муддатлари 1-2 ойга чўзилиши ҳақида огоҳлантирди

«Uzauto Motors» АЖ сотуви 12 февралда тўхтатилган Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларига контрактацияни жорий йил 3 мартдан яна йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинганди.

«Бироқ, жаҳон автомобиль ишлаб чиқаришнинг ярим ўтказгичли бутловчи қисмларга талабининг тўлақонли қондирилишидаги вақтинчалик чекловлар тўғрисидаги мавжуд ахборот инобатидан, ишлаб чиқариладиган автомобилларни етказиб бериш муддатлари 1-2 ойга чўзилиши кутилмоқда», деди компания вакили.

Аввалроқ Ўзбекистонда сотувга қўйилиши кутилаётган «Chevrolet Onix» автомобилининг нархи маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг