Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросидаги сессияда раҳбарлик қилмоқда

Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросидаги сессияда раҳбарлик қилмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов раислигида ўтган якунловчи ялпи мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари кенг муҳокама этилди.

Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда. Жумладан, фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятларни кучайтириш ҳамда ижросига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан атрофлича муҳокамалар йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш ўйғотмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг