Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Жанубий Кореянинг тиббиёт университети филиали очилади

Тошкентда Жанубий Кореянинг тиббиёт университети филиали очилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3450-сон қарорига мувофиқ, «AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази вакиллари Жанубий Кореядаги етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланган Гачон университетининг Гиль госпитали раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Лойиҳанинг амалий ижросини батафсил муҳокама қилиш мақсадида мазкур госпитал вице-президенти Мюнг Хи Чунг бошчилигидаги делегация 25 май куни юртимизга ташриф буюрди.

26 май куни Гачон университети ва «AKFA Medline» тиббиёт маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Унга кўра, Гачон университетининг янги ўқув муассасасини зарур барча ўқув дарсликлар ва дастурлар билан таъминлаши, унга тиббиёт йўналишида университет очиш бўйича Гачон университетининг Гиль госпиталидан маслахатчи юбориши ва профессорларни жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.

«AKFA Medline» Гачон университети билан тиббиёт технологиялари, тадқиқот, инвестиция ва таълим йўналишларида ҳамкорлик қилади. Томонлар ўртасида профессор, тадқиқотчи, шунингдек, талаба ва бошқа ходимларнинг алмашинуви орқали илмий ҳамкорликни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, «AKFA Medline» ва Гачон университети қўшма лойиҳалар устида иш олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг