Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вақф қилинган китоблар Самарқанд вилоятидаги масжидларга етказилди

Вақф қилинган китоблар Самарқанд вилоятидаги масжидларга етказилди

Шу йилнинг 13-14 август кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги 36 та масжидга жами ҳисобда 40 млн сўмлик 1260 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди расмий сайти хабар берди.

Айтилишича, масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 7 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 7-қисми, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон«, «Очиқ хат» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Дунё ва дин одоби», «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилган.

Хайрия йўли билан тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 169 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди.

Ушбу акцияни қўллаб-қувватламоқчи бўлганлар фонднинг расмий сайтидан батафсил маълумот олиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг