Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оқ ва қора»: Ватан «Фейсбук»да севилмайди! (видео)

«Оқ ва қора» кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали колумнисти, мустақил терролог-аналитик Саид-Абдулазиз Юсупов жамиятдаги ижтимоий адолатсизлик ва марҳаматсизлик оқибатида келиб чиқадиган муаммолар, хусусан, одамларда терроризм ҳамда экстремизмга мойиллик қандай шаклланиши, бунинг олдини олиш чоралари ҳақида сўз юритади.

Қуйида кўрсатувда муаллиф айтиб ўтган энг муҳим иқтибослар билан танишишингиз мумкин:

Террор йўлига кирган, радикал йўлга кирган инсонлар билан гаплашиб, битта нарсани билдим, уларнинг орасида бахтли инсон йўқ...

Жамиятда ижтимоий адолатсизликка, ижтимоий ноҳақликка, марҳаматсизликка учраган инсонлардангина чиқади бундай адашганлар...

Экстремизм пайдо бўлиши учун энг аввало экстремистик кайфият пайдо бўлиши керак...

Экстремистик кайфият ижтимоий адолат бўлмаган жойда пайдо бўлади...

Давлат туриши учун адолат қанча зарур бўлса, марҳаматлилик худди шу даражада зарур...

Имомлар маърузалар ижтимоий ҳаётга боғланмас экан, улардан фойда бўлмайди...

Имомларимиз битта завод қуриш савоби битта масжид қуриш савоби билан тенг эканини айтишларини хоҳлайман...

Одамлар имомларнинг фақатгина сўздамас, амалда ҳам бир хил бўлишини кўришлари керак!...

Динга ва Ватанга муҳаббат айро-айро тушунилмаслиги керак...

Ватанга парокандалик келтириб, иймонда комилликка етиб бўлмайди...

Ушбу кўрсатувни тайёрлашда яқиндан ёрдам берган «Ўзбекистон» меҳмонхонаси раҳбариятига муаллиф чуқур миннатдорлик билдиради.


Мавзуга доир:
«Ҳозир Президентга жудаям қийин» — «Xabar.uz»да йилнинг энг шов-шувли телелойиҳаси

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг