Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видео. Суриядаги махсус операция ҳақида фильм ишланди

Видео. Суриядаги махсус операция ҳақида фильм ишланди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Меҳр» – Ўзбекистон тарихида амалга оширилган илк махсус гуманитар операция. Ёдингизда бўлса, шу йилнинг 30 май куни қуролли тўқнашувлар ҳудудидан махсус рейс билан Ўзбекистоннинг 156 нафар фуқароси қайтарилганди.

Хотин-қизлар, болалар. Бевалар ва етимлар. Операция ортида ким турган эди? Президентимиз уни ишлаб чиқишга қачон буйруқ берганди?

Телевидениеда илк бор ушбу махфий операция ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади. «Ал-Ҳол» масканида тасвирга олинган тезкор кадрларни кўрсататилади, фуқароларимизнинг қайтарилишини ташкил этган махсус гуруҳ раҳбари билан суҳбат қилинади ҳамда уларнинг кейинги тақдири қандай кечгани ҳақида билиб оламиз.

«Меҳр» операцияси фильми 13 сентябрь, жума куни соат 20.20да «Ўзбекистон 24» телеканалида!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг