Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Volkswagen» «Bugatti»ни сотмоқчи: таниқли брендга дастлабки харидор хорватлар...

«Volkswagen» «Bugatti»ни сотмоқчи: таниқли брендга дастлабки харидор хорватлар...

«Bugatti La Voiture Noire» — дунёдаги энг қиммат автомобиль. Нархи — €16,5 млн.

Фото: REUTERS/Pierre Albouy

Германиянинг «Volkswagen AG» автоконцерни люкс спорт машиналари ишлаб чиқарувчи «Bugatti» шўъбасини сотиб юбормоқчи. «The Wall Street Journal» манбасига кўра, немислар айни пайтда Хорватиянинг «Rimac Automobili» компанияси билан музокараларга киришган.


Мавзуга оид: Ўзбекистонда чиқариладиган «Volkswagen» нархлари маълум бўлди


Хабарга кўра, ҳозирча эҳтимолий битимнинг айрим жиҳатлари муҳокамада, шу боис узил-кесил бу шартнома амалга ошади дейишга эрта. Нашр манбаси шуниям қўшимча қилганки, «VW» ушбу брендда воз кечишни истамоқда ва «Rimac» раҳбарияти фикрларини ҳурмат қилади.

Маълумот учун: «Bugatti Automobiles S.A.S.» — «Bugatti» русумли люкс тоифали енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи Франция автомобилсозлик компанияси. Штаб-квартираси Шато Сэн-Жанда, ишлаб чиқариши Эльзасдаги Мольсем шаҳрида жойлашган. Компания Германиянинг «Volkswagen AG» концерни таркибига киради. «Bugatti» президенти — Вольфганг Дюрҳаймер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг