Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири халққа мурожаат билан чиқди

Халқ таълими вазири халққа мурожаат билан чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳага оид таклифлар сўраб, «Facebook»даги саҳифасида халққа мурожаат билан чиқди.

«Президентимиз томонидан халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз. Таклифларингизни қуйидаги форма орқали юборишингиз мумкин (бемалол аноним равишда ҳам юборса бўлади)», дейилади мурожаатда.

Таклиф ва мулоҳазаларни қуйидаги ҳавола орқали аноним тарзда юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожлантириш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Улуғбек Иноятовнинг ўрнига Халқ таълими вазири этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг