Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хавфли шахс қидирилмоқда — ИИББ

Хавфли шахс қидирилмоқда — ИИББ

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Аннақулов Боходир Жураевич, 1984 йилда туғилган, муқаддам оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган.

«Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Б.Аннақулов ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-124-34-33 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!» — дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг