Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой аҳолиси 1,4 миллиарддан ошди: аёллар кўпми ёки эркаклар?

Хитой аҳолиси 1,4 миллиарддан ошди: аёллар кўпми ёки эркаклар?

Фото: «AP Photo»

Хитой аҳолиси Гонконг, Макао ва Тайвань махсус маъмурий ҳудудларни ҳисобга олмаганда 2019 йил охирига келиб 4,67 миллион кишига кўпайиб, 1,4 миллиарддан ошиб кетди, дея маълум қилди ХХР давлат статистика бюроси.

«РИА Новости»нинг ёзишича, 2018 йилда Хитой аҳолиси 5,3 миллион кишига кўпайганди.

2019 йилда мамлакатда 14,65 миллионта янги туғилган чақалоқ қайд этилди, туғилиш коэффициенти эса минг кишига 10,48 тани ташкил этди. Ўтган йили Хитойда 9,98 миллион киши ҳаётдан кўз юмди. Ўлим коэффициенти эса минг кишига 7,14 тани ташкил этди. Аҳолининг табиий ўсиши минг кишига 3,34 та тўғри келди. Хитойда эркаклар сони — 715,27 миллион, аёллар сони — 684,78 миллион кишидан иборат. Умумий аҳоли сони 1 миллиард 400 миллион 50 минг кишига етди.

16 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга яроқли умумий аҳоли сони 2018 йилда 897,29 миллиондан 896,4 миллион кишига камайди. Бу умумий аҳолининг қарийб 64 фоизини ташкил этади. 2018 йилда бу кўрсаткич 64,3 фоизни ташкил этган.

2018 йилнинг охирида Хитойда 60 ёшдан ошган 253,88 миллион киши қайд этилган. Бу умумий аҳолининг 18,1 фоизи дегани. 65 ёшдан ошганлар сони 176,03 миллионтагача кўпайди (2018 йилда 166,58 миллионта бўлган). Бу мамлакат жами аҳолисининг 12,6 фоизини ташкил этади.

Шаҳар аҳолиси бир йил ичида 17,06 миллион кишига кўпайиб, 848,43 миллион кишига етди. Қишлоқ аҳолиси эса 12,39 миллионга қисқариб, 551,62 миллионтани ташкил этди. Шаҳар аҳолиси 59,58 фоиздан 60,6 фоизга кўпайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг