Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича дунёда етакчисига айланадими?

Хитой муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича дунёда етакчисига айланадими?

Фото: «Hi-News»

«Institute for Energy Economics and Financial Analysis» (IEEFA) институтининг ҳисоботида келтирилишича, 2017 йилда Хитойда тоза энергия яратиш лойиҳалари учун 44 миллиард доллар сармоя киритилган, 2016 йилда ушбу кўрсатгич 32 миллиард долларга тенг эди, деб хабар берди «Hi-News».

Ҳисоботнинг етакчи муаллифи Тим Баклининг сўзларига кўра, АҚШнинг экология бўйича Париж шартномасидан чиқиш бўйича қарори Хитойда қайта тикланувчи энергияга бўлган талабнинг ошишига катализатор бўлиб хизмат қилган.

Мамлакатда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарасига қарамай, Хитой ҳамон ёқилғига қарамликдан қутула олган эмас. Хитой энергетикасининг асосий қисми ҳозиргача асосан кўмирдан фойдаланиб келади. 

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатда муқобил энергияга ўтиш ишлари анча жадаллашган бўлишига қарамай, мамлакатда ҳамон об-ҳавонинг ифлосланиши юқори даражада. Шу сабабли Хитой ҳукумати янги стандартларда жавоб бермайдиган заводларнинг салкам 40 фоизини ёпишга қарор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг