Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой расмийси Қорақалпоғистон бўйича муносабат билдирди

Хитой расмийси Қорақалпоғистон бўйича муносабат билдирди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь ХХР ТИВ брифингида мамлакатнинг Қорақалпоғистон бўйича позициясини очиқлаган. 

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир», дейди Чжао Лицзянь.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақидаги саволга жавоб бераркан, бу Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг