Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда икки собиқ мудофаа вазири ўлимга ҳукм этилди

Хитойда икки собиқ мудофаа вазири ўлимга ҳукм этилди

Фото: Ateobreaking

Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари Ли Шанфу ва Вей Фенгхе порахўрлик учун икки йиллик кечиктириш билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги хабар берди

Шангфу ва Фенгхе Марказий ҳарбий комиссия ва Давлат кенгашининг собиқ аъзолари бўлган. 

Хитой ҳарбий судининг қарорига кўра, Фенгхе порахўрликда, Шанфу эса порахўрлик ва пора беришда айбдор деб топилди. Собиқ вазирлар умрбод сиёсий ҳуқуқларидан, жумладан, давлат лавозимларини эгаллаш, овоз бериш ва сиёсий фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Ҳисоботда айтилишича, уларнинг барча мол-мулки ҳам мусодара қилинади. 

«Икки йиллик кечиктириш муддати тугагандан сўнг, жазо қонунга мувофиқ умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади ва улар жазони енгиллаштириш ёки шартли равишда озод қилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади», дейилади хабарда. Хитойда ўлим жазосидан кечиктириш ноёб ҳуқуқий чора ҳисобланади.  

Ўтган йилнинг август ойида Хитой марказий телевидениеси Хайнан провинцияси Халқ Ассамблеяси Доимий қўмитаси собиқ раиси ўринбосари Лю Цинтай 316 миллион юандан (тахминан 44 миллион доллар) ортиқ пора олгани учун икки йил шартли қамоқ жазоси билан ўлим жазосига ҳукм қилинганини хабар қилди. 

Ўтган йил сентябр ойида Хитойнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Танг Ренжиан ҳам пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг