Хитойда хавфли вирус тарқалмоқда: ўлимгача олиб боради

Хитойда даволаш имконсиз ва ўлимгача олиб борувчи чикугуня безгаги тарқалмоқда. Ҳозиргача беш минггача одам вирусни юқтиргани қайд этилди, деб хабар берди The Independent.
Безгакни чивинлар ташувчи вируслар чақиради, бўғинлардаги кескин оғриқ оғир неврологик оқибатларга олиб келади. Сўнгги бир ҳафтада Гуандун музофотида 2800 дан зиёд янги ҳолат қайд этилган. Шу мносабат билан АҚШ Хитойга йўл олаётган ўз фуқароларини расман огоҳлантирди, деб ёзмоқда Bloomberg.
Хитой масъуллари, албатта, қўл қовуштириб ўтирадиганлардан эмас, олимлар улкан каннибал чивинларни яратишди, улар вирусни энг кўп тарқатувчи чивинлар (Aedes)нинг қуртлари (личинкалари)ни ейди. Бу мутантларнинг вазифаси — хавфли чивинларни қириб ташлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter