Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда йирик табиий газ кони топилди

Хитойда йирик табиий газ кони топилди

Фото: «Arzuw NEWS»

Хитойнинг шимоли-ғарбида, Шинжон-Уйғур мухтор туманида жойлашган Тарим ҳавзасида табиий газнинг йирик кони топилди.

Хитой миллий нефть-газ корпорацияси (CNPC) мутахассислари аниқлаган бу кон суткасига 418,2 минг куб метр газ ҳамда 115,15 куб метр конденсат бериши айтилмоқда. Конга «Боцзи-9» деб ном беришди.

Хитойдаги табиий ёнилғи захираларининг 80 фоизи жойлашган Тарим ҳавзасида конларни топиш ишлари 2019 йилда янада жадаллаштирилганди.

Айни пайтга келиб бу ерда йилига 2 миллион тонна ёнилғи, хусусан, 10 млрд. куб метр табиий газ берувчи ўта чуқурликда жойлашган 14 та кон аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг