Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда 6 нафар мактаб битирувчисини автомашина босиб кетди. Уларнинг 4 нафари вафот этди

Хоразмда 6 нафар мактаб битирувчисини автомашина босиб кетди. Уларнинг 4 нафари вафот этди

24 май куни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида 1982 йилда туғилган шахс Nexia автомашинасида «Янгиариқ – Хонқа» йўлининг четида бораётган, 11-синф битирувчилари бўлган 6 нафар ўқувчини уриб юборди.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар мактаб ўқувчиси ҳодиса жойида, 1 нафари эса шифохонада вафот этган. Яна 2 нафар бола шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг