Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар

Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, шу пайтга қадар Наманган вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Айтиш керакки, шу пайтга қадар қўмитада биринчи ўринбосар лавозими жорий этилмаган эди.

Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нурматова Шоира Октябревна бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига Ўзбекистон Миллий университети Маънавият асослари ва диншунослик кафедраси профессори Нурматова Мукаррам Аҳмедовна янги ўринбосар этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг