Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир президент коронавирусга чалинди

Яна бир президент коронавирусга чалинди

Фото: «Radiovan.fm»

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда украиналик етакчининг ўзи «Facebook»да маълум қилди.

«Тана ҳароратим — 37,5. Барчага 36,6 даражани тилайман! Ўзимни яхши ҳис қиляпман», — деди у.

Давлат раҳбари изоляциядан туриб ўз вазифасини бажаришини таъкидлаган.

«Кўпчилик COVID-19ни енгди. Мен ҳам уддалайман», — деб ёзган Зеленский.

«Worldometers» ҳисоб-китобича, 2020 йил 9 ноябрь соат 20:30 ҳолатига кўра, Украинада 469 018 киши коронавирусни юқтириб олган бўлиб, улардан 8 565 киши ҳаётдан кўз юмди. 209 143 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг