Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UMS» яна учта янги тариф режасини тақдим этди

«UMS» яна учта янги тариф режасини тақдим этди

Фото: «Facebook» / UMS

«UMS» мобиль компанияси баҳор тўққизта янги тариф режасини тақдим этиш ниятида эканини хабар қилган эдик.

Компания март ойининг ўзида ушбу тарифларнинг олтитасини ишга туширишга улгурган эди. Бугун қолган учта янги — «Премиал», «Идеал» ва «VIP» деб номланган янги тариф режаларини ишга туширди.

Компаниянинг «Facebook»даги расмий саҳифасида ёзилишича, ушбу тарифлар кўп қўнғироқ қилувчи ва интернетдан фаол фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

«Премиал» тариф режасида абонентга ойига 1000 дақиқа, 3000 МБ трафик ва 1000 SMS-хабар берилади. Ушбу 1000 дақиқа тугаганидан кейин ҳам тармоқ ичида суҳбатлар мутлақо бепул бўлади. Ушбу тарифда ойлик абонент тўлови 63 000 сўм.

«Идеал» тариф режасида эса 2000 дақиқа, 4000 мегабайт ва 2000 SMSни тақдим этилади. Ушбу тарифда тармоқ ичидаги қўнғироқлар бепул бўлиб, улар 2000 дақиқалик лимитдан сарфланмайди. Ушбу тариф режасида ойлик абонент тўлови 105 000 сўмга тенг.

«VIP» тариф режаси — бу Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар, 5000 МБ ва 500 SMS-хабарни ўз ичига олади. Ойлик абонент тўлови 147 000 сўм.

Янги абонентлар ушбу тарифга уланаётганда Steel ёки Bronze тоифасидаги чиройли рақамни бепул қўлга киритишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг