Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгиердаги қинғир ишнинг қийиғи бир ярим йил деганда чиқди

Янгиердаги қинғир ишнинг қийиғи бир ярим йил деганда чиқди

2017 йил 23 июль куни бир нечта номаълум шахс Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи А.Х.нинг уйига бостириб кириб, унинг турмуш ўртоғи С.А. ва 13 ёшли қизи Я.М.ларнинг оғиз ва қўлларини боғлаб, 350 млн. сўм пулларни полиэтилен сумкаларга жойлаб кетишган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Босқинчилар пулни олиб чиқиб кетиш вақтида уйга яқин жойда тарвуз сотаётган А.Х.нинг акаси У.Х. номаълум шахсларни кўриб қолади. У.Х. уларни тўхтатмоқчи бўлганида, уни уриб, тан жароҳат етказиб, 35 504 000 сўм пул бўлган сумкани ташлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни аввалги содир этган жинояти учун ушланган, вақтинча Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи С.Ж. билан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, С.Ж. босқинчилик жиноятини жиноий шериклари Ж.А., Ж.Э., Ш.С. ҳамда А.И.лар билан бирга содир этганликлари аниқланди ва улар ушландилар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг