Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шаклланди

Японияда вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шаклланди

Фото: «РИА Новости»

Японияда вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шаклланди, дея хабар берди ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга.

«РИА Новости»нинг ёзишича, янги ҳукуматда Синдзо Абэга яқин бўлган фақат икки сиёсатчи ўз жойида қолди: бош котиб Ёсихидэ Суга ва молия вазири Таро Асо.

Вазирлар маҳкамасининг икки аъзоси «горизонтал» бўйлаб алмашди: Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Таро Коно Мудофаа вазирлигини бошқарадиган бўлди, унинг ўрнига эса Иқтисодиётни тиклаш масалалари бўйича ҳозирги вазири Тосимицу Мотэги келди.

Аввалги маҳкамада ишлаган яна икки киши қайтди: соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири Кацунобу Като ва умуммиллий масалалар вазири Санаэ Такаити.

Яна 13 киши ҳукумат таркибига биринчи марта кирди:

  • илм-фан ва таълим вазири Коити Хагиуда,
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазири Таку Это,
  • миллий ер ва транспорт вазири Кадзуёси Акаба,
  • олимпиада ва паралимпиада ўйинлари масалалари бўйича вазир Сэйко Хасимото,
  • иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Иссю Сугавара,
  • иқтисодиётни тиклаш масалалари бўйича вазир Ясутоси Нисимура,
  • аҳолини юз миллиондан ортиқ даражада сақлаш масалалари, Окинава ва «шимолий ҳудудлар» масалалари бўйича вазир Сэйити Это,
  • адлия вазири Кацуюки Каваи,
  • табиий офатлардан сўнг тикланиш масалалари бўйича вазир Кадзунори Танака,
  • умумий хавфсизлик бўйича қўмита раҳбари Рёта Такэда,
  • илм-фан ва технология масалалари бўйича вазир Наокадзу Такэмото,
  • ҳудудий масалалар бўйича вазир Сэйго Китамура,
  • атроф-муҳитни қўриқлаш вазири Синдзиро Коидзуми.

Собиқ бош вазир Дзюнъитиро Коидзумининг 38 ёшли ўғли Синдзиро урушдан кейинги Япония тарихида вазирлар маҳкамаси таркибига кирган энг ёш эркак сиёсатчига айланди. Социологларнинг маълум қилишича, келгусида у бош вазир лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин.

Шунингдек, ҳукуматдан ташқари мансаб — хавфсизлик кенгаши бош котиби лавозимини Сигэру Китамура эгаллади. У разведка ва тергов бўлимини бошқарган.

Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби ўртача 61,5 ёшни ташкил этди.

Бугун кечаси мамлакат императори томонидан янги ҳукуматни тасдиқлаш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг у расман шаклланган деб ҳисобланади.

Аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ ўз кабинети аъзолари истеъфоси тўғрисидаги аризани қабул қилганини хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг