Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшларимиз энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 10 та медаль олишди

Ёшларимиз энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 10 та медаль олишди

Фото: «Egf.tuvsu.ru»

Бугун 53-Халқаро кимё олимпиадасининг натижалари эълон қилинди. Ёшларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.

Шу билан жорий йилдаги энг нуфузли халқаро олимпиадалар тугади.

Натижа — 10 та медаль (2020 йилда 6 та):

3 та олтин (1 та);

2 та кумуш (4 та);

5 та бронза (1 та).

Президент қарорига кўра, Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:

— олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;

— кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;

— бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Бундан ташқари, IMO, IPhO, IChO, IBO ва IOI халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг