Ёзувчи ва мураббий Поён Равшанов оламдан ўтди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Шуҳрат» медали соҳиби, тарих ва Темурийлар сулоласига оид илмий рисолалар муаллифи Поён Равшанов 79 ёшида оламдан ўтди.
Муаллиф «Оқсарой тарихи», «Амир Темур сулоласи», «Малика Кенагас ойим Ойчучук», «Авлоднома», «Интиқом», «Қўлга тушган қасоскорлар», «Садафмулк» ва бошқа кўплаб тарихий асарларни ёзган.
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдирамиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter