Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юпитер ўйлаганимиздан кўра кичикроқ экан

Юпитер ўйлаганимиздан кўра кичикроқ экан

Фото: ESA/Hubble/NASA

Юпитер сайёрасининг ўлчамлари, қайта ҳисоблашдан сўнг, аввал тахмин қилинганидан кичик чиқди, дейилади Nature Astronomy илмий журнали чоп этган мақолада.

Вейцман институти олимлари NASA зондидан олинган маълумотлар асосида ўлчов ўтказишди.

«Олдинги ўлчовларга нисбатан, Юпитер радиуси экваторда 4 км, қутбларда 12 км кичик», — дейилади мақолада.

Янги тадқиқотга кўра, Юпитернинг экватор радиуси — 71 484 километр, қутбий радиуси — 66 842 километр.

Маълумот учун: Юпитер Қуёш тизимидаги сайёралар орасида энг йириги ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг